Аттестация — ходимнинг эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини текширишнинг битта йўли саналади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сон қарори 29-бандида ходимнинг нолойиқлиги бажариши шарт бўлган, топширилган ишни уддалай олмаётганлигини исботловчи аниқ фактлар шу жумладан аттестация ҳужжатлари билан тасдиқланиши лозим.
Меҳнат кодексининг 409-моддасига асосан, боласи уч ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилида бўлган ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига лойиқ эмаслиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ бекор қилишга ходим таътилдан чиққан кундан эътиборан бир йил ичида йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 409-моддасига мувофиқ 3 ёшга тўлмаган фарзанди бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини аттестациядан ўта олмаган тақдирда ҳам бекор қила олмайди.
Шу сабабли, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бўлган ходимларни аттестацияга жалб этиш шарт эмас.
