Ҳуқуқ фанидан давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади

Ҳуқуқ фанидан давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади

Хабар берганимиздек, 2025 йил 26 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–232-сонли Президент Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, 2026/2027-ўқув йилидан:

 

– Университетга университет ҳузуридаги академик лицей, юридик техникум битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга шахслар учун улар танловига кўра кириш мумкин бўлган бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг махсус 3 йиллик таълим дастури жорий этилади;

 

– Қашқадарё юридик техникуми негизида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ташкил этилади.

 

2026/2027-ўқув йилидан:

– «Юриспруденция» ҳамда «Давлат ва жамият бошқаруви» таълим йўналишида бакалавр даражасига эга шахсларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмасдан умумий ўрта таълим мактабларида давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйича дарс беришга рухсат этилади;

 

– ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилиб, унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.

 

2026 йил 1 мартдан университетда «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишидан бошқа турдош таълим йўналишлари битирувчилари учун 2 йиллик магистратура мутахассислиги жорий қилинади.