Хабар берганимиздек, 2025 йил 26 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–232-сонли Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, университетда таълим – тадқиқот – амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида соҳавий факультетлар тизими академик департамент, тадқиқот, амалиёт ва карьера марказларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Университет кафедралари негизида академик департаментлар ва улар таркибида шўбалар ташкил этилади.
Тадқиқот марказлари факультетлар йўналишидан келиб чиқиб илмий ходимлардан иборат бўлади, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни илмий ёндашувлар асосида тадқиқ қилади.
Шунингдек, факультет деканлари, департамент бошлиқлари ва марказ раҳбарларини сайлаш амалиёти жорий этилади.
Улар 2 ўқув йилига сайланади ҳамда бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ мазкур лавозимларга сайланиши мумкин эмас.
Академик департаментлар бошлиқлари ва марказлар раҳбарлари факультет декани ўринбосарлари ҳисобланади.
Шўбалар профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат бўлиб, уларнинг раҳбарлари кафедра мудирларига тенглаштирилади.
Шунингдек, университет 3- ва 4- курс талабаларини давлат ташкилотлари, нотариат ва адвокатлик тузилмаларига иш юритувчи, юрисконсульт ёрдамчиси сифатида ишга қабул қилишга рухсат этилади.
2026/2027 ўқув йилидан:
Университетда сунъий интеллект асосида дарс сифатини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда электрон таълим платформасида:
Университетда «Рақамли ҳуқуқ» (Digital Law) халқаро таълим йўналиши жорий этилади. Бунда:
