Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ва Буджетнома ишлаб чиқилди.
Мазкур «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ва Буджетнома Буджет кодексининг 29-моддасига мувофиқ шакллантирилган.
Қонун лойиҳасининг 13-моддасига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети харажатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланаётган бўлиб, кейинги йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларининг академик лицейлари коллеж ва техникумлар каби маҳаллий буджетлардан молиялаштиришга ўтказилмоқда.
Аввалроқ, 2026 йилда таълимга 100,3 трлн сўм ажратилиши режалаштирилгани ҳақда хабар берган эдик.
Лойиҳада 2026 йил учун олий таълим бўйича асосий кўрсаткичлар ва харажатлар прогнози ҳам киритилган.
Унга кўра, олий таълим қамровини ва таълим сифатини ошириш мақсадига мувофиқ олий таълим учун 7,3 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилиши режалаштирилмоқда.
Давлат дастурларига харажатлар, млрд сўм:
- Таълим кредити учун давлат бюджетидан тижорат банкларига мақсадли ресурслар ажратиш учун маблағлар
2025: 2 532
2026: 2 000 - Олий таълим муассасасида магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш учун харажатлар
2025: 125
2026: 125 - Давлат-хусусий шериклик ва давлат олий таълим ташкилотларининг буюртмалари асосида талабаларга турар жойларни барпо этиш бўйича лойиҳалар учун субсидиялар
2025: 300
2026: 100 - Давлат хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойида яшайдиган талабалар учун давлат шеригига ажратиладиган субсидиялар ва талабаларни ойлик ижара тўлови харажатларини бир қисмини компенсация қилиш
2025: 230
2026: 259 - «Эл-юрт умиди» жамғармасига давлат бюджетидан трансфер
2025: 539
2026: 700
Қонун лойиҳаси билан танишиш – Файлни юклаш


