Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи 3-кун статистикаси

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи 3-кун статистикаси

Хабарингиз бор, жорий йил 24 ноябрь кунидан бошлаб 1-гуруҳ фанлари бўйича Асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичи бошланди.

 

Фан олимпиадалари маркази томонидан кеча бўлиб ўтган олимпиадада қатнашган ўқувчиларнинг ҳудудлар кесимидаги 3-кундаги статистикаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, жами ҳудудий босқичга ўтганлар сони эса 3956 нафарни ташкил этган. Кечаги олимпиадада Республикамиз бўйлаб 3802 нафар (96%) ўқувчи иштирок этган.

 

Бугун олимпиаданинг 4-куни бўлиб, қуйидаги синфлар кесимида режа-график асосида ўтказилади.

 

– 11-синф — Физика — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,

– 11-синф — Кимё — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,

– 9-синф — Математика — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,

– 9-синф — Биология — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,

 

Эслатма: Жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади.

 

Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда, Марказнинг махсус @Мурожаат_ФОМ_бот боти ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон рақамга мурожаат қилиш мумкин.

 

Аввалроқ, 1-кундаги статистикаси эълон қилинган эди.

 

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи 3-кун статистикаси: республика бўйлаб 3802 нафар ўқувчи иштирок этган