Ўзбек-Француз университети ташкил этилади

Ўзбек-Француз университети ташкил этилади

Президентнинг 2025 йил 26 ноябрда «Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–354-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Ўзбек-Француз университети ташкил этилади.

 

Университет ўз фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида амалга оширади.

 

Университетда дастлабки босқичда магистратура, кейинчалик босқичма-босқич бакалавриат ва докторантурада кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, Университетга кириш учун тайёрлов курси жорий этилади.

 

Таълим жараёни мақсадли давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Битирувчиларга Университет дипломи ва (ёки) Франция Республикасида аккредитациядан ўтган таълим дастурлари бўйича консорциум таркибига кирган тегишли Франция университетининг дипломи берилади.

 

Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади.