География ва иқтисодий билим асослари йўналиши битирувчилари қаерларда ишлаши мумкин?

География ва иқтисодий билим асослари йўналиши битирувчилари қаерларда ишлаши мумкин?

Фаолият объектлари:

 

– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;

– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги идораларда;

– Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида;

– табиий, иқтисодий-ижтимоий география, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, география таълими, иқтисодиёт соҳаларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари соҳаларида;

– давлат бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида.

 

 

Битирувчилар қуйидаги касбий фаолият соҳалари бўйича ишлашлари мумкин:

 

– умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда география, иқтисодий билим асослари ҳамда тадбиркорлик асослари фанлари ўқитувчилари мақомида педагогик фаолият олиб бориш;

 

– ўрта махсус ва профессионал таълимда география, иқтисодий билим асослари ҳамда тадбиркорлик асослари фанлари ўқитувчилари сифатида педагогик фаолият олиб бориш;

 

– Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;

 

– умумий ўрта таълим мактаби директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;

 

– умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант;

 

– кабинет мудири.

 

Аввалроқ, «Махсус педагогика» йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish