Ўқитувчиларга ўриндош иш жойида ҳам сертификат учун устама тўланадими?

Ўқитувчиларга ўриндош иш жойида ҳам сертификат учун устама тўланадими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланган.

 

Ушбу рўйхатнинг 3-бобида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида келтирилган миллий ёки халқаро сертификатлар учун устама тўланади.

 

Бунда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари) ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга педагог ходимларга ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарда тутилган.

 

Аввалроқ, рус тили фанидан C1 сертификат эга ўқитувчига устама тўланиши ҳақида хабар берган эдик.