Асосий олимпиада ғолиблари қанча пул мукофотлари ва имтиёзларга эга бўлади?

Асосий олимпиада ғолиблари қанча пул мукофотлари ва имтиёзларга эга бўлади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига мувофиқ, Асосий олимпиаданинг учинчи босқичида (вилоят) ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

 

— 1-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари;

 

— 2-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари;

 

— 3-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари.

 

Асосий олимпиаданинг тўртинчи (республика) босқичида ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

 

— 1-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баравари;

 

— 2-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари;

 

— 3-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари.

 

Асосий олимпиаданинг тўртинчи (республика) босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи электрон сертификатлар Вазирлик томонидан берилади ва унинг алоҳида электрон реестри юритилади.

 

Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.