Хабарингиз бор, кеча, 24 ноябрь кунидан бошлаб 1-гуруҳ фанлари бўйича Асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичи бошланди.
Фан олимпиадалари маркази томонидан кеча бўлиб ўтган олимпиадада қатнашган ўқувчиларнинг ҳудудлар кесимидаги 1-кундаги статистикаси эълон қилинди.
Унга кўра, жами ҳудудий босқичга ўтганлар сони эса 4192 нафарни ташкил этган. Кечаги олимпиадада Республикамиз бўйлаб 3851 нафар (92%) ўқувчи иштирок этган.
Бугун олимпиаданинг 2-куни бўлиб, қуйидаги синфлар кесимида режа-график асосида ўтказилади.
— 11-синф — Биология — 10:00 — 11:30 — Тест.
— 11-синф — Математика — 13:30 — 15:00 — Тест.
— 10-синф — Информатика — 10:00 — 14:00 — Дастурлаш.
— 10-синф — Физика — 13:30 — 15:00 — Тест.
— 10-синф — Кимё — 13:30 — 15:00 — Тест.
— 9-синф — Физика — 10:00 — 13:00 — Ёзма иш.
— 9-синф — Кимё — 10:00 — 13:00 — Ёзма иш.
Эслатма! Жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади.
Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда, Марказнинг махсус @Мурожаат_ФОМ_бот боти ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон рақамга мурожаат қилиш мумкин.
«Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларнинг натижаларига кўра адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўрилади», – дейилади Фан олимпиадалари маркази хабарида.

