Ўқитувчилардан тўгарак машғулотларини ўтказишни талаб қилиш тўғрими?

Ўқитувчилардан тўгарак машғулотларини ўтказишни талаб қилиш тўғрими?

Тўгарак ташкил этишни талаб қилиш ҳуқуқий асосга эга.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 16 майдаги 156-сонли буйруғига 41-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларида ўқитувчининг лавозим мажбуриятларидан бири сифатида ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳам кўрсатилган.

 

Айнан шу қоидага кўра ўқитувчи ўз фани бўйича тўгарак ташкил этиши керак.

 

Аввалроқ, камбағал оила фарзандларининг тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланиши ҳақида хабар берган эдик.