Ўзбекистонда фаолият юритаётган Германия элчихонаси ва GYOTE институти ҳамкорлигида ҳар йили Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларининг PASH мактаблари ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ташкил этиб келинадиган немис тилидаги «Ифодали ўқиш» халқаро танловининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни ўтказилган Республика босқичида Бухоро шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси — Камилла Ботирова немис тили бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Унинг немис тили бўйича билимлари GYOTE институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ММТВ мутахассислари томонидан юқори баҳоланиб, эсдалик совғалар билан тақдирланган.
Танловнинг асосий мақсади — ўқувчиларни жонли немис тили муҳитига яқинлаштириш, уларнинг тил билимини мустаҳкамлаш, PASH мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, дўстона алоқалар ва тажриба алмашинувини кучайтириш, шу билан бирга инновацион ёндашувларни оммалаштиришдан иборат.
Аввалроқ, ўзбекистонлик талаба қиз Сеул шаҳридаги Ёнсе (Yonsei University) университети томонидан ҳар йили корейс тили ва адабиёти бўйича ўтказилган 31-халқаро ижодий танловда умумий ҳисобда 3-ўринни эгаллаган эди.
