Жорий йилда олий таълимдан кейинги таълим учун қабул квоталар сони 10 бараварга ошган

Жорий йилда олий таълимдан кейинги таълим учун қабул квоталар сони 10 бараварга ошган

Сўнгги йилларда олий таълимдан кейинги таълим учун ажратиладиган квоталар сони 10 бараварга оширилган. Хусусан, 2017 йилда 504 та қабул квотаси ажратилган бўлса, 2025 йил учун 5250 та ва 2026 йил учун 5300 та қилиб тасдиқланган.

 

Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Муқаддас Фаёзованинг маълум қилишича, олий таълимдан кейинги таълим тизимида квоталарнинг кенгайиши мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга илмий соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

 

2026 йил учун ажратилган 5300 та квотанинг 60 фоизини замонавий технологиялар, соғлиқни сақлаш ва биоинновациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда сув ресурслари ва атроф-муҳит муҳофазаси каби устувор йўналишларга йўналтириш ёш олимлар учун манзилли имкониятларни кенгайтираяпти. Бу илмий салоҳиятни оширишда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга, илмий ва таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари қамрови ҳам сезиларли даражада кенгайди. Агар 2017 йилда бундай институтлар 100 та ташкилотда фаолият юритган бўлса, 2025 йилда улар сони 249 тага етди. Бу эса 2,3 баравар ўсишни ифодалайди. Изланувчилар сони ҳам барқарор ошиб бормоқда, – дейди М.Фаёзова.

2025 йилнинг тўртинчи чораги ҳолатига кўра, олий таълимдан кейинги таълим тизимида жами 34149 нафар изланувчи таҳсил олмоқда. Шулардан 11877 нафари докторантурада (DSc — 722, PhD — 11155 нафар), 21919 нафари мустақил изланувчиликда (DSc — 3546, PhD — 18373 нафар), 353 нафари эса стажёр-тадқиқотчи сифатида илмий фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилда олий таълимдан кейинги таълим учун қабул квоталар сони 10 бараварга ошган