Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни интеллектуал мулк, архив иши ва юридик таълим соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Юридик таълим ва фанни янада ислоҳ қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Тошкент давлат юридик университетида клиник ва дуал таълимни жорий қилиш режалаштирилган. Талабаларнинг амалиёт дарслари улуши 50 фоизга етказилади, фуқаролик, жиноят ва бизнес ҳуқуқи йўналишларида юридик клиникалар ташкил этилади. Замонавий ҳуқуқ талабларидан келиб чиқиб, «Рақамли ҳуқуқ» ва «Корпоратив ҳуқуқ ва бошқарув» каби янги таълим йўналишлари очилади.
Шу билан бирга, «таълим – тадқиқот – амалиёт» занжири асосида факультетларнинг ташкилий тузилмасини янгилаш ва кафедраларни босқичма-босқич шуъбаларга айлантириш, университетнинг профессорлар кенгашини ташкил этиш таклиф этилди.
