Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Унга кўра, умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат (ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёт) 80*/Б+ болса 50 фоиз устама берилади. Бунда рус тили ва адабиёти фани сертификатини олган миллий ҳамда рус тили синфларида дарс берувчи педагоглар учун берилиши кўрсатилган.
Шунингдек, «тест по русскому языку как иностранному (ТРКИ)» C1 халқаро сертификати учун 50 фоиз устама берилади.
Бунда «тест по русскому языку как иностранному (ТРКИ)» сертификати таълим тили рус тили бўлмаган синфларда дарс берувчи рус тили фани педагоглари учун амал қилади.
Шунга кўра, рус тили бўйича юқоридаги устама ушбу тоифадаги ўқитувчиларга берилади.
Аввалроқ, боғчаларда инглиз тили ўқитувчиларига қандай сертификатлар учун устама тўланиши ҳақида хабар берган эдик.
