Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 9-сонли мактаб ўқувчиси Шаҳноза Эргашева бир вақтнинг ўзида қўл ва оёқлари билан расм чизиш маҳорати билан ажралиб туради.
«Мен учун расм чизиш — шунчаки қоғоз ва қалам эмас, бу менинг ички дунём, ҳис-туйғуларимни ифода этиш йўли. Ҳар бир чизиғимда орзуларим ва қувончим мужассам», — дейди у.
Келажакда Шаҳноза ноодатий портрет жанрида чизган расмлари билан халқаро танловларда иштирок этишни ният қилган.
Аввалроқ, Навоийда ўқувчи 5 та фандан сертификат олиб, муддатидан олдин талаба бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
