Наманганда математика фанидан қайта ўтказиладиган миллий сертификат учун имтиҳон санаси маълум қилинди

Наманганда математика фанидан қайта ўтказиладиган миллий сертификат учун имтиҳон санаси маълум қилинди

Хабарингиз бор, 2025 йил 5 октябрь куни 1-сменада Наманган вилоятида математика фанидан ўтказилган тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилгани учун ушбу ҳудуддаги 2025 йил 5 октябрь куни 1-сменада ўтказилган тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17/1-бандига асосан бекор қилинган эди.

 

2025 йил 23 ноябрь куни Наманган вилоятида математика фанидан миллий сертификат учун имтиҳон ўтказилиши белгиланди.

 

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар 5 октябрдаги имтиҳон учун олган рухсатномалари билан келишлари мумкин.

 

Тест синови Наманган вилояти Давлатобод тумани Юксалиш мавзеси «Тадбиркор» МФЙ Ёшлик кўчаси 92-уй манзилида жойлашган Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида бўлиб ўтади.

 

Тест синови 1 сменада ўтказилиб, талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида эрталаб соат 7:30 дан 8:30 гача киритилади.