Айрим ўқувчи-талабаларнинг тўлов-контракт суммасини бир қисми қоплаб берилади

Айрим ўқувчи-талабаларнинг тўлов-контракт суммасини бир қисми қоплаб берилади

Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–222-сон Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

 

– сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;

 

«Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали:

 

– автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

 

– касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;

 

– айни бир шахс бир йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан икки марта фойдаланиши мумкин.