Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–222-сон Фармони қабул қилинди.
Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
– 16 минг нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;
– «Мутолаа» лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;
– «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
– таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;
– таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
– волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;
– «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.
