Бугун олий маълумотли шахсларни юридик мутахассислик бўйича 6 ойлик курсларга қабулнинг охирги куни

Бугун олий маълумотли шахсларни юридик мутахассислик бўйича 6 ойлик курсларга қабулнинг охирги куни

Анъанавий таълим шаклида ташкил этиладиган Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди.

 

Курсларга барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш qabul.centertsul.uz сайти орқали амалга оширилади.

 

Талабгорлар ҳужжат топширишда ID-карта (паспорт), олий маълумот тўғрисидаги дипломни электрон шаклда илова қиладилар.

 

Қабул квотаси: 100 нафар (фақат ўзбек гуруҳи учун);

 

– тўлов-контракт миқдори: 16 713 604 сўм.

 

Битирувчиларга диплом берилиб, юридик хизмат, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Мурожаат учун: (98) 125-73-92, (99) 937-04-33

 

Бугун олий маълумотли шахсларни юридик мутахассислик бўйича 6 ойлик курсларга қабулнинг охирги куни