Жорий йилнинг 18 ноябрь куни олий таълим соҳасидаги нуфузли халқаро агентлик – QS Quacquarelli Symonds 2026 йил учун «QS Sustainability Rankings 2026» натижаларини эълон қилди.
Мазкур рейтинг дунёнинг қарийб икки мингта университетини қамраб олган бўлиб, унда Ўзбекистоннинг 9 та олий таълим муассасаси, шу жумладан уларнинг учтаси Топ-1000 талик рўйхатдан ўрин олди.
Улар орасида бир қатор университетлар ўтган йилги кўрсаткичларини яхшилаган бўлса, айримлари рейтингга биринчи маротаба киритилди.
Ўзбекистон ОТМларининг рейтингдаги ўринлари:
– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети – 874-ўрин;
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 951-ўрин;
– Ўзбекистон Миллий университети – 970-ўрин;
– қолган 6 та олий таълим муассасаси – Андижон давлат университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Урганч давлат университети 1501+ гуруҳидан жой олди.
Аввалроқ, Ўзбекистон университетлари Times Higher Education рейтингида ТОП-600 таликка кирганлиги ҳақида хабар берган эдик.
