Кембридж луғати 2025 йил сўзини танлади: атама ҳақида маълумот

Кембридж луғати 2025 йил сўзини танлади: атама ҳақида маълумот

Cambridge Dictionary (Кембридж луғати) 2025 йилнинг сўзи сифатида «parasocial» (парасоциал) атамасини танлади. Бу атама одамнинг машҳур шахс билан шахсан таниш бўлмаса ҳам, ўзини улар билан ҳиссий алоқада ҳис қилишини англатади.

 

Маълумотларга кўра, бу атамага бўлган қизиқиш ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган маданий ҳодисалар туфайли ортган.

 

«Parasocial» атамаси қаердан келиб чиққан?

 

Гарчи бу сўз янги кўриниши мумкин бўлсада, у 1956 йилда пайдо бўлган — америкалик социологлар Доналд Хортон ва Рихард Уол томошабинлар, телекўрсатувлар ва санъаткорларни ўз яқинлари каби қабул қилишларини сезганлар. Бугунги кунда эса, Кембридж луғати муҳаррирларининг сўзларига кўра, бу атама академик доирадан чиқиб, ижтимоий тармоқлар, подкастлар ва янги медиа форматлари туфайли кундалик ҳаётга кириб борган.

 

Муҳаррирлар «парасоциал» алоқалар нафақат машҳурларга ўрнатилишини таъкидлайдилар. Энди одамлар бу алоқаларни АI-ботларга ҳам кўчирган, уларни суҳбатдош, дўст ва ҳатто романик шерик сифатида қабул қилаётган ҳолатлар кўпайган.

 

Қизиқарли томони шундаки, ушбу атама бўйича қидирувларнинг кўпайиши машҳур YouTubeр ИШоwСпеэд фанатни «нумбер 1 парасоcиал» деб атаб, уни блоклаганидан сўнг бошланди.

 

Cambridge Dictionary луғатидаги бошқа янги сўзлар

 

Бу йил Кембридж луғатига киритилган янги сўзлар орасида «skibidi» — ёшлар орасида машҳур бўлган интернет-мем, вираллашган видео ва рақс тренди билан боғлиқ, «delulu» — инглизча «delusional» сўзидан олинган, «хаёлотда яшаш», «иллюзияларда яшовчи» ёки «ўзини алдаш» деган маънони англатади (кўпинча фанатлар орасида ҳазил сифатида ишлатилади), ва «tradwife» — «traditional wife» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «анъанавий аёл», яъни классик оилавий моделни танлаган аёлни англатади.