Янги ўқув йилидан «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади

Янги ўқув йилидан «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади

Президентнинг 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-393 сон қарорига кўра, ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида «Жасорат мактаби» фаолияти йўлга қўйилади.

 

«Жасорат мактаблари»да:

 

– математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;

 

– ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади;

 

– робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ўтказилади;

 

– ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.