Касбий таълим ташкилотлари аккредитацияси бўйича янги индикаторлар тасдиқланмоқда

Касбий таълим ташкилотлари аккредитацияси бўйича янги индикаторлар тасдиқланмоқда

Муҳокамалар порталига «Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида» қарор лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳага кўра, касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар келтирилган.

 

Унда 7 та йўналишлар белгиланган:

 

1. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши – таълим ташкилотининг малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга йўналтирилган стратегик режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш ва назорат жараёнлари самарадорлиги ўрганилади;

 

2. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши – таълим ташкилоти фаолияти, таълим жараёни ва натижаларини режалаштириш ва амалга ошириш, мониторинг қилиш ва такомиллаштириш, бошқарув механизмлари ҳамда ушбу жараёнларни ДТСлари ва аккредитация мезонларига мослиги баҳоланади;

 

3. Ўқувчилар фаолияти йўналиши – таълим ташкилотида ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги иштирокини, ўқув натижаларини эгаллаш даражасини, ижтимоий, маданий ва инновацион фаолиятлардаги иштирокини қамраб олувчи, таълим сифатини ва шахсий ривожланишни таъминловчи жараёнлар ўрганилади;

 

4. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши – таълим ташкилотларида таълим-тарбия ўқув жараёни ДТС ва таълим дастуридаги назарий ҳамда амалий машғулотларнинг ўзаро уйғунлиги асосида ташкил этилганлиги, ўқув натижалари олдиндан белгиланган мезонлар асосида холис ва шаффоф тамойилларига амал қилинганлиги баҳоланади;

 

5. Инсон ресурслари йўналиши – касбий таълим ташкилотида таълим сифатини ошириш ва стратегик мақсадларга эришиш мақсадида педагог, маъмурий ва техник ходимларнинг билим, кўникма, тажриба, салоҳият ҳамда касбий ривожланишини таъминловчи тизимли бошқарув фаолияти баҳоланади;

 

6. Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши – таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг ўқув жараёни ва ҳаётда юз бериши мумкин бўлган муаммоларини бартараф этишга, шунингдек уларнинг руҳий, ижтимоий ва таълимга оид эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар мажмуасидир;

 

7. Моддий-техник таъминот йўналиши – таълим ташкилотларида таълим жараёнини самарали, хавфсиз ва юқори сифатда ташкил этиш учун зарур бўлган бино ва иншоотлар, ўқув-лаборатория хоналари, ускуналар, ахборот-коммуникация воситалари, кутубхона фонди, амалиёт жиҳозлар ҳамда инфратузилмани режали равишда яратиш, янгилаш ва сақлаш тизими баҳоланади.

 

Лойиҳа билан тўлиқ танишиш ва овоз бериш