Жорий йилнинг 24–29 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Фан олимпиадалари маркази томонидан янги лойиҳага старт берилади.
Таҳлиллар 2024 йилги асосий олимпиаданинг ҳудудий босқич топшириқлари асосида 1-гуруҳ фанлари бўйича синфлар кесимида олиб борилади.
Уларни:
– Фан олимпиадалари марказининг Фан кенгаши аъзолари;
– ўз йўналишининг етук малакали экспертлари жонли тарзда тақдим этади.
Мақсад – иштирокчиларни ҳудудий босқичга пухта тайёрлаш, мураккаб саволларни таҳлилий фикрлаш орқали осонроқ ўзлаштириш имконини яратиш.
Лойиҳада барча иштирок этиши мумкин.
