Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова бошчилигидаги делегация айни дамда Пекин шаҳрида бўлиб турибди.
Таъкидланишича, ташриф доирасида Ҳилола Умарова Хитой Бош вазири ўринбосари Дин Суэсянг, Хитой таълим вазирлиги, Хитой Халқаро таълим алмашинуви ассоциацияси, Шенян Педагогика университети, Пекин университети, Осиё инфратузилма инвестисиялари банки раҳбариятлари билан мулоқот қилган.
Жумладан, ўзаро алмашинув дастурлари, касбий таълимда амалий малака марказлар, грант лойиҳалари, Лубан устахоналарини Ўзбекистондаги техникумларда очиш каби масалаларда келишувга эришилган.
Шунингдек, олий таълим учун қўшма дастурларни кўпайтириш, ҳар йили Хитойда Ўзбекистон таълим кунини жорий этиш каби масалалар ҳақида сўз юритилган.
