Бакалавриат талабалари учун номли давлат стипендиялари сони 13 та
Уларнинг йўналишлар кесимидаги рўйхати:
➖ педагогика йўналишида — Абдулла Авлоний;
➖ тарих ва география йўналишларида – Бобур;
➖ техника йўналишларида – Беруний;
➖ тиббиёт йўналишларида – Ибн Сино;
➖ гуманитар йўналишларда – Навоий;
➖ тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида – Камолиддин Беҳзод;
➖ табиий йўналишларда – Улуғбек;
➖ кинематография йўналишида – Худойберган Девонов;
➖ жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида – Паҳлавон Маҳмуд;
➖ Ўзбекистон халқаро ислом академиясида – Имом ал-Бухорий;
➖ Қорақалпоғистондаги олийгоҳларда – Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов;
➖ барча йўналишларда – Ислом Каримов номли давлат стипендиялари.
Бундан ташқари Президент стипендияси ва Президент гранти ҳам бор.
