Хабарингиз бор, Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари 21 октябрдан бошлаб давом этмоқда.
Эндиликда педагоглар малака (тест) синовларининг биринчи босқичида берилган 40 та саволнинг қайсилари мутахассислик фанидан ва қайси бирлари касбий стандартлардан эканлигини алоҳида-алоҳида таҳлил қилишлари мумкин.
– мутахассислик фанидан берилган саволлар;
– касбий стандартлардан берилган саволлар.
Бунинг учун Шахсий кабинетдан малака синов натижа баллари кўрсатилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босишлари керак бўлади.

