Қорақалпоқ тили (Давлат тили), қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари учун бугун аттестациянинг охирги куни

Қорақалпоқ тили (Давлат тили), қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари учун бугун аттестациянинг охирги куни

Жорий йилнинг 21 октябридан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ушбу манзилларда ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.

 

13-14 ноябрь кунлари мазкур синовларда умумий ўрта таълим мактабларининг Қорақалпоқ тили (Давлат тили) ҳамда Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари иштирок этадилар.

 

Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:

 

https://cams.uzedu.uz/

 

Қуйидаги рўйхатлар орқали педагоглар тест топширадиган аниқ санасини, гуруҳини ва вақтини билиб олишлари мумкин!

 

Қорақалпоғистон Республикаси – https://t.me/pka_tdi_uz/11758

 

Аттестацияга жалб қилинган педагогларга ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА билан ўзлари учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишлари етарли эканлигини эслатиб ўтамиз.

 

Шунингдек, шу билан 2025 йил август декабрь ойлари аттестацияси ҳам ўз ниҳоясига етади.