Жанубий Кореяда 13 октябрь куни 500 мингдан ортиқ абитуриент олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонини топширди. Шу сабабли мамлакатда авиарейслар 35 дақиқага вақтинча тўхтатилган.
Reuters хабарига кўра, имтиҳон марказларига абитуриентлар ўз вақтида етиб бориши учун полиция ҳам сафарбар қилинган. Шу билан бирга, барча турдаги парвозлар ярим соатга тўхтатиб турилган.
Маълум қилинишича, жорий 2025 йилда имтиҳон топширувчилар сони сўнгги етти йил ичидаги энг юқори кўрсаткич бўлган. Абитуриентларнинг аксарияти 2007 йилда туғилган бўлиб, ўша йили мамлакатда «омадли йил» сифатида туғилишлар сони кескин кўпайган эди.
Инчеон халқаро аэропорти ва бошқа барча аэропортларда соат 13:05 дан 13:40 гача рейслар тўхтатилган. Айнан шу вақт оралиғида абитуриентлар инглиз тили бўйича эшитиш (listening) тести топшираётган эди. Мазкур чеклов туфайли 140 та рейс, жумладан 65 та халқаро парвоз кечиктирилган. Самолётларга эса 3 минг метр баландликдан пастга тушмасдан учиш бўйича кўрсатма берилган.
13 ноябрь куни мамлакатдаги молия бозорлари ва давлат идоралари ишни одатдагидан бир соат кеч бошлади. Бу чоралар абитуриентларнинг имтиҳон марказларига ўз вақтида етиб келишини таъминлаш мақсадида жорий этилган .
Расмий статистикага кўра, бу йил жами 554 174 киши имтиҳонга рўйхатдан ўтган — бу ўтган йилга нисбатан 6 фоизга кўп.
