Энди 14–18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга ҳам карта очиш мумкин бўлади

Энди 14–18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга ҳам карта очиш мумкин бўлади

Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни (рўйхат рақами: 3294-3, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

 

Унга кўра, эндиликда 14 – 18 ёшдаги вояга етмаган шахслар ўзлари мустақил, 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-онасидан бири ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида тижорат банкларида банк картасини очишлари мумкин бўлади.

 

Ушбу ҳужжат билан фойдаланувчи субъектларга кўра банк карталарининг турлари кенгайтирилди. Хусусан:

 

Бизнес банк картаси – якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсга ўз ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш имконини беради.

 

Ижтимоий банк картаси – ижтимоий ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни бошқариш учун мўлжалланган.

 

Шунингдек, олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий банк карталарини чиқариш ва уларни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификациялаган ҳолда активлаштириш тартиби белгиланди.