«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил 2-очиқ стипендия танловига старт берди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил 2-очиқ стипендия танловига старт берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил 2-очиқ стипендия танловини эълон қилди.

 

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, нуфузли университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун 2025 йил 2-очиқ стипендия танлови эълон қилинади.

 

Ҳужжатлар махсус — онлайн платформа орқали 2025 йилнинг 12 ноябридан 26 ноябрига қадар қабул қилинади.