Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий таълим ташкилотларига 381,7 минг нафар талаба ўқишга қабул қилинган.
Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 2,2 баробарга ошган.
Уларнинг 196,7 минг нафарини қиз болалар, 185 минг нафарини ўғил болалар ташкил этган.
Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабаларнинг ҳудудлар кесимида тақсимоти қуйидагича:
– Қорақалпоғистон Республикаси – 18,6 минг;
– Андижон вилояти – 12,5 минг;
– Бухоро вилояти – 31,5 минг;
– Жиззах вилояти – 6,3 минг;
– Қашқадарё вилояти – 28,8 минг;
– Навоий вилояти – 9,2 минг;
– Наманган вилояти – 16,1 минг;
– Самарқанд вилояти – 21,2 минг;
– Сурхондарё вилояти – 16,8 минг;
– Сирдарё вилояти – 5,3 минг;
– Тошкент вилояти – 22,7 минг;
– Фарғона вилояти – 20,7 минг;
– Хоразм вилояти – 16,8 минг;
– Тошкент шаҳри – 155,2 минг.
