Тоифа синовида юқори балл олган самарқандлик кимё фани ўқитувчилари эълон қилинди

Тоифа синовида юқори балл олган самарқандлик кимё фани ўқитувчилари эълон қилинди

Бугун, 12 ноябрь куни тоифа синовларида умумтаълим мактабларининг кимё ва физика фанлари ўқитувчилари иштирок этишди.

 

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, тоифа синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишган:

 

– Самарқанд шаҳридаги 82- умумтаълим мактаби ўқитувчиси Бегамова Гулнора 96 балл;

 

– Самарқанд шаҳридаги 81-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мулкбоев Жасур 94 балл;

 

– Самарқанд шаҳридаги 62-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Облоқулов Ўктам 94 балл;

 

– Самарқанд шаҳридаги 7- умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ўроқбоева Маъмура 90 балл;

 

– Самарқанд туманидаги 31-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Тўхтаниёзова Ҳилола 94 балл;

 

– Оқдарё туманидаги 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шарипова Муниса 92 балл;

 

– Самарқанд шаҳридаги 7- умумтаълим мактаби ўқитувчиси Самарова Шаҳноза 92 балл;

 

– Тойлоқ туманидаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Саидов Искандархон 92 балл;

 

– Тойлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Эсанова Нигина 94 балл;

 

– Пастдарғом туманидаги 127-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муҳаммадиев Улуғбек 90 баллни қўлга киритди.

 

Аввалроқ, бир неча сирдарёлик кимё фани ўқитувчилари аттестацияда юқори балл тўплаб, 70 фоизлик устамага эга бўлганини хабар берган эдик.