Сирдарёда яна математика фани ўқитувчиси тоифа синовидан юқори балл тўплади

Сирдарёда яна математика фани ўқитувчиси тоифа синовидан юқори балл тўплади

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари педагоглар аттестациясида умумий ўрта таълим мактабларининг математика фани ўқитувчилари иштирок этадилар.

 

Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 1-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Мўминова Шоҳида Қурбонназаровна ушбу тест синовларида муваффақиятли иштирок этиб, 94 балл тўплаб, олий тоифани ҳимоя қилган. Натижада, 70 фоизлик устамага даъвогарлик қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, малака синовлари аввал эълон қилинган манзилда, реал вақт режимида тест (жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ташкил этилган.

 

Аттестация икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

 

Тест синовларини бажариш учун:

 

– математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;

 

– қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилган.

 

Малака синовларининг:

 

– биринчи босқичида – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

 

– иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cаsе study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

 

Аввалроқ, малака синовларида юқори натижа кўрсатган математика фани ўқитувчилари эълон қилинганди.