Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 10 ноябрь куни умумтаълим мактабларининг математика фани ўқитувчилари учун аттестация ўтказилди.
– Сирдарё вилояти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Гулистон филиали математика фани ўқитувчиси Анвар Абдукаримов 96 балл;
– Самарқанд шаҳридаги 1-ИДУМнинг математика фани ўқитувчиси Ислом Қулмуродов 94 балл;
– Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 34-мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси Мақсуд Сариқов 92 балл;
– Сирдарё вилояти, Боёвут туманидаги 22-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Барно Шоёқубова 92 балл;
– Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 8-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Ўктам Тошқулов 90 балл тўплади.
Аввалроқ, тоифа синовларида юқори натижа қайд этганхорижий тиллар ва бошланғич синф ўқитувчилари эълон қилинганди.
