Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандларининг контракт тўловларининг 30 фоизи қоплаб берилади

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандларининг контракт тўловларининг 30 фоизи қоплаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

Қарорга мувофиқ, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган (бугунги кунда 6 млн 180 минг сўм) қисми қоплаб берилади.

 

Ушбу янгилик 2026-йил 1-январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга киритилади.