Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи қуйидаги саналарда режа график асосида Республикамиз бўйлаб ўтказилмоқда:
— 1-гуруҳ фанлари — 24-29 ноябрь кунлари;
— 2-гуруҳ фанлари — 1-3 декабрь кунлари.
Қуйида олимпиада ташкил этилган ҳудудлардаги манзиллар билан танишинг:
Қорақалпоғистон Республикаси — Нукус шаҳар 24-сонли мактаб;
Андижон вилояти — Андижон шаҳар 41-сонли мактаб;
Бухоро вилояти — Бухоро шаҳар 44-мактаб;
Жиззах вилояти — Жиззах шаҳар 30-сонли мактаб;
Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 50-сонли мактаб;
Навоий вилояти — Навоий шаҳар 7-сонли мактаб;
Наманган вилояти — Давлатаобод тумани 58-сон мактаби;
Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳар 82-сонли мактаб;
урхондарё вилояти — Термиз шаҳар 9-сонли мактаб;
Сирдарё вилояти — вилоят «Баркамол авлод» болалар мактаби биносида;
Тошкент вилояти — Нурафшон шаҳар 1-сонли мактаби;
Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 47-сонли мактаб;
Хоразм вилояти — Урганч шаҳар 17-сонли мактаб;
Тошкент шаҳри — Янгиҳаёт тумани 330-сонли мактаби.
Белгиланган вақтда қатнашмаган ўқувчилар учун қайта олимпиада ўтказилмайди.
Эслатма: Жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади. Кечиккан иштирокчилар жараёнга киритилмайди.
Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда, Марказнинг махсус боти ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон рақамга мурожаат қилишингиз мумкин.
