Россия ўқув юртлари 2027 йилда янги таълим моделига ўтиши мумкин

Россия ўқув юртлари 2027 йилда янги таълим моделига ўтиши мумкин

Россия олий ўқув юртлари 2027 йилда олий таълимнинг янги моделига ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дмитрий Афанасьев Россия тарих факультетлари деканлари ва кафедра мудирлари иштирокидаги умумроссия йиғилишида маълум қилди.

 

«Биз 2027 йилни олий таълим тизимининг янги моделига тизимли ва умумий ўтиш йили сифатида белгиламоқчимиз», — деган Дмитрий Афанасьев (ТАСС хабарига кўра).

 

Таълим вазири ўринбосарининг сўзига кўра, Фан ва олий таълим вазирлиги олий таълим тизимида кенг қамровли ўзгаришларни тайёрламоқда. Бу ислоҳотлар «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Лойиҳа ҳозирда тайёр ҳолатда бўлиб, ёпиқ муҳокама жараёнида.

 

2023 йил 12 май куни Россия президенти Владимир Путин олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича пилот лойиҳани йўлга қўйиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. 2023–2026-ўқув йиллари давомида мазкур тажриба мамлакатдаги олти олий таълим муассасасида амалга оширилмоқда.

 

Янги тизим уч босқичли таълим моделини ўз ичига олади:

 

  1. Асосий олий таълим,
  2. Ихтисослашган тайёргарлик,
  3. Касбий босқич (аспирантура).

 

Ихтисослашган тайёргарлик босқичига магистратура, ординатура ва ассистентура-стажировка дастурлари киради.

 

Таълим давомийлиги қуйидагича белгиланади:

 

  • Асосий олий таълим — 4 йилдан 6 йилгача,
  • Магистратура — 1 йилдан 3 йилгача.