Аттестацияда 92 балл тўплаган инглиз тили ўқитувчиси натижада тест ишлаш кўникмаси муҳим роль ўйнашини айтди

Аттестацияда 92 балл тўплаган инглиз тили ўқитувчиси натижада тест ишлаш кўникмаси муҳим роль ўйнашини айтди

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар 1-сон ИМИ инглиз тили ўқитувчиси Нилуфар Абдуғаниева малака тоифаси синови жараёнлари бўйича фикрлари билан бўлишди.

 

У кузги аттестацияда 92 баллни, баҳорги аттестацияда эса 88 баллни қўлга киритган ва 70 фоизли устама соҳибаси ҳисобланади.

 

«Аттестация жараёнида 86 ва ундан юқори балл олсак, 70 фоизлик устама оламиз. Кейинчалик вазир жамғармасидан рағбатлар олиш ва энг асосийси «Йил ўқитувчиси»га номзод бўлиш имконияти туғилади. Бунда фақат ўз фанимиздан билимга эга бўлиш етарли эмас. Бунда дунёқараш, мантиқ, ўз устимизда ишлаш ва тест ишлаш кўникмалари ҳам муҳим роль ўйнайди,» — дейди у.

 

Нилуфар Абдуғаниева келгусида давлат томонидан тақдим этиладиган имкониятлардан фойдаланиб юқори чўққиларни забт этиш, Америкага Full Bright дастури орқали тажриба алмашиш ва CELTA  сертификатини қўлга киритиш ниятида эканлигини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи аттестация саволлари бўйича эътироз билдирганлиги ҳақида хабар берган эдик.