Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази йиғилишини ўтказди.
Мазкур йиғилишда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директорига ўринбосарлар тайинланди.
Махмудов Анваржон Зокирович – Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори ўринбосари лавозимига;
Курбаниязов Шахзодбек Каримович – Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Улар бунга қадар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
