Хитойда мактаб ўқувчиларига телефоннинг салбий таъсири ноодатий тарзда тушунтирилди (видео)

Хитойда мактаб ўқувчиларига телефоннинг салбий таъсири ноодатий тарзда тушунтирилди (видео)

Хитой мактабларининг бирида ўқувчилар дарс жараёнида телефонга ҳаддан ташқари боғланишнинг салбий оқибатлари ҳақида ибратли видео билан таништирилган.

 

Видеода болалар дарс ўрнида телефон билан банд бўлиши, диққатни дарсга қаратмаслиги, шу боис ўқишда ортда қолиши мумкинлиги кўрсатилган.

 

Шунингдек, телефонда жуда кўп ўтириш натижасида кўз фаолияти, уйқу режими, ижтимоий муносабатлар ёмонлашиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Видео якунида эса болаларга «ҳозир телефон билан ўйнашни танлашми, ёки дарсга эътибор бериб келажакда яхшироқ имкониятга эга бўлишни танлашмиʼʼ деган танлов борлиги кўрсатилади.