Инглиз тилидан аттестацияда муҳокамаларга сабаб бўлган саволлар юзасидан изоҳлар эълон қилинди

Инглиз тилидан аттестацияда муҳокамаларга сабаб бўлган саволлар юзасидан  изоҳлар эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда малака-синов (аттестация) жараёнида берилган саволлар бўйича турли фикр ва муносабатлар билдирилмоқда.

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази барча фанлар бўйича келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганиб, энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган саволлар юзасидан таҳлилий тушунтиришлар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинишини маълум қилган.

Жумладан, инглиз тили фанидан 35 та мутахассислик фани ва 10 та педагогик маҳорат саволлари бўйича таҳлилий изоҳлар тақдим этилди.

Марказ педагоглар фикри ва таклифларини инобатга олган ҳолда, тест саволларининг сифати ҳамда баҳолаш жараёнининг шаффофлигини янада такомиллаштириш устида изчил иш олиб бораётганлигини эслатиб ўтган.

Хусусан, инглиз тили фанидан энг кўп савол келиб тушган 5 та савол бўйича мутахассислар томонидан изоҳлар эълон қилинган.