4–5-октябр кунлари бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди

4–5-октябр кунлари бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди

2025-йил 4–5-октябр кунлари география, кимё ва математика фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

 

Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

 

2025-йил 5-октябр куни 1-сменада Наманган вилоятида математика фанидан ўтказилган тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилгани учун ушбу ҳудуддаги 2025-йил 5-октябр куни 1-сменада ўтказилган тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 12-октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17/1-бандига асосан бекор қилинди.

 

Тест синови натижалари бекор бўлган талабгорларга уларнинг хоҳишига кўра амалга оширган тўлови қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.

 

Бунда амалга оширган тўловини қайтариб олиш истагида бўлган талабгорлар 16-ноябр кунига қадар https://my.gov.uz/uz/service/914 ҳаволаси орқали ариза берган ҳолда тўловини қайтариб олиши мумкин.

 

Ушбу муддат ичида ариза бермаган талабгорлар учун 2025-йил 23-ноябр куни соат 09:00 да Агентликнинг Наманган вилоятидаги биносида қайта тест синовлари ташкил этилади.