Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Калмуратов Тимур Нагметуллаевич Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент вилояти педагогик маҳорат маркази директори этиб тайинланди.
Т. Калмуратов 1986 йилда туғилган. Информатика ва ахборот технологиялари, компьютер инжиниринги мутахассиси.
Тайинловга қадар Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор вазифасида хизмат қилган.
