Таътил вақтида ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Таътил вақтида ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йилнинг 27 июнь куни 190-сон билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига мувофиқ, таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

 

 

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак, бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

 

 

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.