IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи тоифа синови саволлари бўйича эътироз билдирди

IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи тоифа синови саволлари бўйича эътироз билдирди

Хабарингиз бор, айни пайтда август-декабрь малака тоифаси синовлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур имтиҳон 30-31 октябрь кунлари инглиз тили фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтди.

 

 

Ушбу аттестацияда иштирок этган ўқитувчилардан бири ўтказилган тоифа синовлари бўйича ўз фикрларини ижтимоий тармоқда пост ёзиб қолдирди. Унинг ёзишича, унда IELTS 8.0, Aptis ва Multilevel C1 ва бошқа методик сертификатлардан «Passed» ёки Band 3-4 бор.

 

«Кечаги ва бугунги аттестация имтиҳонлари мен 20 йилдан бери қатнашиб, кўриб келаётганим Ielts, Toefl, CAE, TKT ва республика ички имтиҳонлари ичидаги энг даражаси юқори ва ҳаддан ортиқ қолипдан чиқилган тестлар бўлди.

 

Маълумот учун менда Ielts 8.0, Aptis ва Multilevel C1, бошқа методик сертификатлардан ҳаммасидан «Passed» ёки Band 3-4 бор. Лекин мен 2 кун давомида кўрган аттестация имтиҳони саволлари нафақат Ўзбекистон, балки эҳтимол ўша Инглиз ёки АҚШлик ўқитувчиларни ҳам эсанкиратиб қўядиган саволлар бўлди.

 

Ҳамма биладиган Ielts, ТKТ ва шулар каби даража ва малака имтиҳонларида аниқ бир қолип ва белгиланган даража бор. Сиз юқоридаги имтиҳонларга кириб кетаётганда Сиздан айнан нималар сўралишини ва Сиз нимадан келиб чиқиб тўғри жавоб белгилашингизни ёки ёзишингизни аниқ/фаразан биласиз. Лекин афсуски, кеча ва бугунги тоифа имтиҳонларидаги Инглиз тилидан саволларнинг жуда катта қисмида бу нарса йўқ эди.

 

Энди шу тоифа саволларини тузган устозлар ва экспертлар жамоасига саволим, илтимос – шу аттестация имтиҳонларида саволлар оғир-енгиллиги қайси даража-мезонга асосан тузилган? Нимага таяниб ва нимадан келиб чиқиб бу даражада илмий ва ҳаддан ортиқ мураккаблик бор? Келинглар, мен ҳам Сизларга ҳудди шу даражада 50 та савол тузиб берсамда, Сизлар ҳам тақдирингиз ҳал бўлаётган бирорта имтиҳонни шунақа босим ва руҳан тушкун ҳолатда топширасизлар. Келишдикми?», — ёзади у.

 

Таъкидланишига кўра, мактаб ўқитувчисига ҳаддан ортиқ илмий ва дарсга алоқаси бўлмаган саволлар учраган.

 

«Хоп майли, тест ҳам тузилибди, имтиҳон ҳам ўтди. Лекин мактаб дарсликларида ёки ишлаш давомида ҳеч қачон учрамайдиган, «олий математика»га ўхшаб «олий Инглиз тили»да ўрганиладиган булар каби саволларни мактаб ўқитувчиси қаердан билсин? Ва умуман мактаб ўқитувчисига нега керак бу каби ҳаддан ортиқ илмий ва дарсига мутлақо алоқаси бўлмаган саволлар ёки қоидаларни билиш? – «Which term best describes the class of segmental sound that typically carry intensity and can form the core of syllable?».

 

Саволни тушундингизми? Рости, мен 2-3 марта ўқибам тушунмадим. Ёки шунинг яна бир шериги бўлган савол – Find the set from only pragmatik functions or semantic notions without structural grammar topics. Ҳаддан ортиқ илмий.

 

Ёки мана бу сўзларнинг «formal, neutral, informal» эканлигини лексикологияни 3-4 йил чуқур ўргангачгина билиш мумкин холоску ахир – go amiss, go wrong, go pear shaped.  Ёки мана бу сўзларнинг маъносини топишлик – by and large, by pass.

 

Ҳурматли тест тузувчилар жамоаси, барака топгурлар! Инглиз тилида битталаб саналгандаги сўзлар сони 3 миллиондан ортиқ. «Phrasal verbs»ни ўзи 10,000+. Инглиз тили лингвистикасидаги атамалар сони 10 мингга яқин, Инглиз тилида сўз бирикмаларининг сони 20 миллионга яқин (соҳам луғатшунослик бўлгани учун мутлақо аниқликка яқин рақамларни ёздим). Ахир бунчанинг ичидан юқоридагиларни эслаб қолиш қийину! Мактаб дарсликларида ишлатилган ёки ҳеч қурса таълимга алоқадор сўз бўлса ҳам майлига эди.

 

Илтимос тест тузувчилар, савол тузишда синфда кўп ишлатиладиган сўзлар, қоидалар, идиома ёки жумлалар – шуларга ҳам эътибор қаратинглар. Илтимос Сизлардан! Ахир тоифа имтиҳонидан асл мақсад устознинг ўқитиши ва унинг мактаб дарсликлари бўйича илмий салоҳаҳиятини ҳам баҳолашку. Тушунинглар, 10 фоизга ҳам етмаган Инглиз тиличилар ўтибди холос 2 кунлик имтиҳондан. Мақсад ҳаммани ёппасига тоифа имтиҳонларидан йиқитиш эмаску, ахир!»

 

Шунингдек, у мактаб дарсликларида ишлатилган ёки таълимга алоқадор бўлмаган саволларни учратгани учун имтиҳонда берилган «reading» матнларга тўхталишни хоҳламаганини билдирган.

 

«Мен имтиҳонда берилган «reading» матнларга тўхталмадим, хоҳламадим рости.

Саволлар даражаси октабр бошида тақдим этилган «демо тест»даги каби бўлса ҳам майлига эди.

Яна илтимос Сизлардан, адабиётлар рўйхатини ҳеч қурса 4-5 ой аввал тақдим қилинглар кейинги имтиҳонлар арафасида.

Ўзим ҳам дарсларда устоз ва талабаларга тест тузиш билан шуғулланганим учун, тестлардаги даражани ушлаш нақадар қийин эканлигини тушунаман. Лекин республика миқёсидаги ва ниҳоятда кўпчилик инсонларнинг маоши ва қисман тақдири ҳақида гап кетганда, савол тузиш борасида етти ўлчаб бир кесишликни тавсия қилардим.

Саломат бўлинглар!», — қўшимча қилади у.

 

Бундан ташқари, Таълим хабарлари таҳририятига инглиз тили фани ўқитувчилари томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

 

IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи тоифа синови саволлари бўйича эътироз билдирди

IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи тоифа синови саволлари бўйича эътироз билдирди

IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи тоифа синови саволлари бўйича эътироз билдирди

IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи тоифа синови саволлари бўйича эътироз билдирди

IELTS 8 сертификати бор ўқитувчи тоифа синови саволлари бўйича эътироз билдирди

 

 

Таълим хабарлари сайти мутасадди ташкилотлар томонидан билдириладиган муносабатга очиқ.