Хусусий техникумда prof-emis.edu.uz тизимидаги муаммо юзасидан вазирлик муносабат билдирди

Хусусий техникумда prof-emis.edu.uz тизимидаги муаммо юзасидан вазирлик муносабат билдирди

Ижтимоий каналлардан бирига хусусий техникумнинг prof-emis.edu.uz тизими жуда секин ишлаётгани, баҳоларни фақат кечки пайт қўйиш мумкинлиги ва бу фақат хусусий техникумларга нисбатан қилинаётгани ҳақида мурожаат келган.

 

 

Мурожаатчининг ёзишича, prof-emis.edu.uz тизими жуда секин ишлайди. Унга фақат кечки пайт соат 8 дан кейин баҳоларни қўйиш мумкинлигини таъкидланган.

 

«Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят. Мен хусусий техникум директориман. Сизга Республикамиздаги барча хусусий техникумлар номидан мурожаат қилмоқчиман.

 

Хабарингиз бор, профессионал таълим муассасалари ўзининг электрон платформасига эга. Платформа номи http://prof-emis.edu.uz. Ушбу тизим барча техникумлар фаолиятини тартибга солиш учун ишлаб чиқилган. Талабанинг дарсга қатнашиши, баҳолари ва талабаларнинг курсдан курсга ўтиши ва бошқа талабалар назорати ушбу тизим орқали амалга оширилади.

 

Муаммо шундаки, http://prof-emis.edu.uz тизими жуда секин ишлайди. Фақат кечки пайт соат 8 дан кейин баҳоларни қўйиш мумкин. Энг ёмони, тизим ҳақидаги муаммони кимга айтишни билмаймиз. Ходимлари жуда қўпол, «хоҳласанг шу , хоҳламасанг катта кўча» қабилида иш қилади. Cалл cэнтер мавжуд эмас. Ходимларига смс ёзиш учун пул тўлаш керак. Техникумлар ушбу тизимдан фойдаланиш учун йилига 22,5 млн сўм пул тўлайди. Пулни олишдими, сифатли иш қилиши керак эмасми?!

 

Талабалар ҳам ушбу тизимдан норози. Сабаби улар таълим кредити олиши учун ушбу тизим орқали ариза бериши керак. Лекин кечки соат 8 гача тизим умуман ишламайди. Тизимга жавобгар Жаҳонгир Узаков ўзини вазирдан ҳам юқори тутади. Унга смс ёзиш учун албатта телеграмни пуллик хизматидан фойдаланиш керак.

 

Биз хусусий техникумлар президентимизни амалдаги сиёсатини бажаряпмиз, яъни ёшларни касбга ўргатяпмиз. Лекин вазирликдаги баъзи оёғи ердан узилган ходимлар туфайли бутун хусусий техникум ходимлари қийналишяпти. Умид қиламанки, ушбу мурожаатим масъул ходимларга етиб боради ва бизга амалий ёрдам кўрсатишади».

 

Хусусий техникумда prof-emis.edu.uz тизимидаги муаммо юзасидан вазирлик муносабат билдирди

 

Хусусий техникумда prof-emis.edu.uz тизимидаги муаммо юзасидан вазирлик муносабат билдирди

 

 

Ҳолатни ўрганиш мақсадида Таълим хабарлари нашри мухбири Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова билан боғланди.

 

 

Маълум қилинишича, тизимда фойдаланувчилар сонининг кескин ортиши натижасида тизимга юклама ошганлиги, шунингдек, Ҳисоб палатаси учун ажратилган АПИ сўровларининг барча ўқувчи ва ўқитувчилар маълумотларини бир вақтнинг ўзида олишига тўғри келаётгани сабабли айрим ҳолларда вақтинчалик узилишлар кузатилган. Мазкур техник жараёнлар эса 16 октябрдан 1 ноябргача давом этиши ҳақида техник қўллаб-қувватлаш гуруҳларида олдиндан маълум қилинган.

 

ʼЪЖорий ўқув йилидан бошлаб барча касбий таълим муассасаларида ўқув жараёнини юритишда қоғоз журнал тизими бекор қилиниб, Касбий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (prof-emis.edu.uz) орқали рақамлаштирилган бошқарув амалиётга жорий этилди. Мазкур тизим ёрдамида ўқувчиларнинг давоматлари, кундалик баҳолари, оралиқ ва якуний назоратлари, диплом ҳамда унинг иловалари ва бошқа ўқув жараёнлари ягона электрон платформада юритилмоқда.

 

Ҳозирда тизимдан 660 та таълим муассасасида 500 мингдан ортиқ фойдаланувчи фаол фойдаланиб келмоқда. Фойдаланувчилар сонининг кескин ортиши натижасида тизимга юклама ошганлиги, шунингдек, Ҳисоб палатаси учун ажратилган АПИ сўровларининг барча ўқувчи ва ўқитувчилар маълумотларини бир вақтнинг ўзида олишига тўғри келаётгани сабабли айрим ҳолларда вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

 

Тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва янги имкониятларни жорий этиш мақсадида такомиллаштириш ҳамда оптималлаштириш ишлари режалаштирилган бўлиб, мазкур техник жараёнлар 16-октабрдан 1 ноябргача давом этиши ҳақида техник қўллаб-қувватлаш гуруҳларида олдиндан маълум қилинган.

 

Ҳозирги вақтда фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида техник қўллаб-қувватлаш учун cалл-марказ (+998 71 203 13 24) фаолият юритмоқдаъʼ, — деди матбуот котиби.