Президентнинг ПҚ–316-сон қарорига кўра, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ўқиш даври уларнинг умумий меҳнат стажига киритилади.
Шунингдек, дуал таълим тизимида ўқиётган ўқувчиларга махсус платформа орқали ҳар ойлик стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
Бунда:
Дуал таълимдаги ўқувчиларга тўланадиган стипендия билан боғлиқ харажатлар уларнинг амалиёт ўташ учун ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланади.
Шунингдек, қарорга мувофиқ давлат харидларида техникумлар ишлаб чиқарган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларга 15 фоизлик преференция берилади.
Давлат органлари ва ташкилотларига техникумларни жалб этган ҳолда қуйидаги фаолият йўналишларини аутсорсинг асосида ташкил этиш ҳуқуқи берилади:
