Ишга қабул қилингандан қанча вақт кейин меҳнат таътили олиш мумкин?

Ишга қабул қилингандан қанча вақт кейин меҳнат таътили олиш мумкин?

Меҳнат кодексининг 227-моддаси биринчи қисмига кўра биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин.

 

Демак, ходим ишга қабул қилинганлигига 1 ой бўлганда ҳам меҳнат таътилини бериш мумкин. Бу ҳолатда иш берувчига ҳуқуқ берилган мажбурият эмас.

 

Масалан, 1 ой олдин ишга қабул қилинган ходим зарурият туфайли меҳнат таътилига чиқиши керак бўлганда, иш берувчи бунга рози бўлса, меҳнат таътилини бериши мумкин, агар рози бўлмаса, бермаслиги ҳам мумкин. Чунки тарафлар келишувига кўра дейилган, иш берувчини рози бўлмаслиги келишув бўлмаганлигини англатади.

 

Агар ушбу ҳолатда меҳнат таътили берилса, қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларга асосан тўлиқ берилади ва тўлиқ ҳақ тўланади.